Ҳодисалар

Тошкент вилоятида қўл бола усулда ясалган петарданинг портлаши оқибатида мактаб ўқувчиси вафот этди

Уч нафар киши қўл бола усулда пиротехника воситасини ясаб, уни мактаб ўқувчисига қарата отиб юборишган. Шифокорлар ёрдамига қарамай, 8 синф ўқувчиси вафот этган.

Тошкент вилоятида қўл бола усулда ясалган петарданинг портлаши оқибатида мактаб ўқувчиси вафот этди
Фото:UzNews.uz

Тошкент вилоятида 1 январь куни тахминан соат 16:30 20 ёшли Х.Э., С.А. ва Б.М.лар 60 сантиметр узунликдаги трубани қўл бола усулда ишланган портловчи воситилар билан тўлдиришган. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги тергов департаменти хабар бермоқда.

 

Шундан сўнг, фуқаролар қўл бола усулда ясалган пиротехника воситасини ёқиб, 8 синф ўқувчиси С.Ғ.га қарата отиб юборишган.

 

Оқибатда С.Ғ. оғир тан жароҳатлари олиб, касалхонага ётқизилган. Аммо, у шифокорлар ёрдамида қарамасдан вафот этган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан ЎзР ЖКнинг 250-моддаси 3-қисми “в” банди (одам ўлишига сабаб бўлган пиротехника буюмларининг қонунга хилоф муомаласи) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились66037(+93)
Выздоровели63165(+0)
Умерли557(+1)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились66037(+93)
Выздоровели63165(+0)
Умерли557(+1)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ