Ҳодисалар

Тошкентда Nexia таъмирлаш ишлари учун қазилган чуқурликка тушиб кетди

Ҳайдовчининг сўзларига кўра, ЙТҲга бошқа бир автомобиль йўлда авария ҳолатини юзага келтиргани учун содир бўлган.

Тошкентда Nexia таъмирлаш ишлари учун қазилган чуқурликка тушиб кетди
Фото:ИИББ

Тошкент шаҳар ИИББнинг хабарига кўра, 14 декабрь куни тахминан соат 19:10да Мирзо-Улуғбек туманидаги Олтинтепа кўчасида ЙТҲ рўй берган: 39 ёшли Nexia ҳайдовчиси Б.Э. бошқарувни эплай олмаган. Натижада автомобиль огоҳлантирувчи белгиларни ва тўсиқларни четлаб, таъмирлаш хизматлари томонидан қазилган чуқурликка тушиб кетган.

 

Жабрланганлар йўқлиги хабар қилинмоқда.

 

Nexia ҳайдовчисининг гапларига кўра, ЙТҲга йўлда авария ҳолатини юзага келтирган бошқа автомобиль сабаб бўлган, аммо ўша транспорт воситаси русумини ёки давлат рақамини эслаб қолмаган. Ушбу ҳолатни текшириш бўйича чоралар кўрилмоқда.

 

Қизиқарлиси шундаки, чуқурлик қазилишига сабаб бўлган газ ўтказгичнинг таъмирлаш ишлари анча вақтдан бери олиб борилмоқда. Илгарироқ таъмирлаш бригадаси раҳбарига нисбатан ЙҲХБ ходимлари томонидан ЎзР маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 147-моддаси бўйича, яъни ишлар олиб борилган жойда қоидаларга мувофиқ огоҳлантирувчи белгилар ўрнатилмаганлиги сабабли баённома расмийлаштирилган эди“, - дейилади хабарда.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились64010(+98)
Выздоровели61068(+0)
Умерли534(+0)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились64010(+98)
Выздоровели61068(+0)
Умерли534(+0)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ