Жамият

“HUMAN” хусусий бандлик агентлиги раҳбарига нисбатан суд жараёни бошланди

Шохнур Файзуллаев томонидан етказилган зарар миқдори 21 млрд сўмни ташкил қилди.

“HUMAN” хусусий бандлик агентлиги раҳбарига нисбатан суд жараёни бошланди
Фото:Олий суд

Жорий йилнинг 16 декабрь куни жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят судида “HUMAN” хусусий бандлик агентлиги раҳбари Шохнур Файзуллаевга нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни бошланди. Судга Хайрулла Раҳмонов раислик қилмоқда. Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати раҳбари Азиз Обидов хабар берди.

 

Судланувчи Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 4-қисми “а” банди, шунингдек, 179, 189, 192, 227, 243 моддалари билан айбланмоқда.

 

Жиноят натижасида 1 198 нафар фуқаронинг манфаатларига зарар етказилгани ва судланувчи томонидан етказилган зарар миқдори 21 млрд сўмни ташкил қилгани маълум бўлди.

 

Дастлабки тергов давомида аниқланишича, Ш. Файзуллаев ва бошқалар республикамиз вилоятларида ваколатхоналар ташкил этиб, фуқароларни Германия, Чехия, Япония, Корея Республикаси, Болгария ва Литва давлатларига ишга жойлаштиришни ваъда қилиб, ҳар бир фуқародан таклиф этилган ишдан келиб чиққан ҳолда 6,3 млн сўмдан 35 млн сўмгача пулларни агентликнинг банк ҳисоб рақамига тўлаш йўли билан қўлга киритган. Шундан сўнг, мижозлар олдидаги мажбуриятларини бажармай, пулларни сарфлаб юборган.

 

Бундан ташқари, агентлик қонунни бузган ҳолда 143 080 000 сўм пул маблағлари корхонанинг бухгалтерия ҳисоб регистрларида тегишли тартибда акс эттирмагани маълум бўлган.

 

Жабрланувчилар кўплиги ва турли ҳудудлардан бўлгани боис, уларни суд мажлисларида иштирок этишини яшаш жойларидаги судлар биноларида ўрнатилган видеоконференцалоқа тизими орқали таъминлаш режалаштирилган“, - дейилади хабарда.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились64811(+293)
Выздоровели62033(+299)
Умерли542(+2)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились64811(+293)
Выздоровели62033(+299)
Умерли542(+2)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ