Жамият

“Одноклассники”даги қизни қўрқитган эркак қўлга олинди

Ижтимоий тармоқда танишган ёш жуфтлик учрашишни бошлаганларидан кейин, эркак қизнинг  "сирларини" интернетда тарқатиб юбормаслик учун 1700 доллар талаб қилган.

“Одноклассники”даги қизни қўрқитган эркак қўлга олинди
Фото:tergov.uz

ИИВ ҳузуридаги тергов департаментининг хабар беришича, 8 декабрь куни қиз Пастдарғом тумани ИИБга ариза билан мурожаат қилган.

 

Маълум бўлишича, қиз жорий йилнинг август ойида “Одноклассники” ижтимоий тармоғида 21 ёшли Р.А. билан танишган.

 

Улар учрашишни бошлаганларидан сўнг, фуқаро Р.А. қизни шарманда қилувчи маълумотларни интернетда тарқатиб юбориш билан қўрқитиб, 1700 АҚШ доллари миқдорида пул талаб қилган.

 

Пастдарғом тумани ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Р.А. сўралган пулларнинг бир қисми, яъни 600 АҚШ долларини олаётганида ушланган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Пастдарғом тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан ЎзР ЖКнинг 165-моддаси 1-қисми (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, дастлабки тергов жараёнида Р.А.га айблов эълон қилинган ва унга нисбатан “гаров” эҳтиёт чораси қўлланилган.

 

Ҳозирда жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились56068(+190)
Выздоровели52466(+0)
Умерли463(+2)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились56068(+190)
Выздоровели52466(+0)
Умерли463(+2)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ЎХШАШ МАҚОЛАЛАР
ДОЛЗАРБ
ОММАВИЙ
ҚИЗИҚАРЛИ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ