Сиёсат

Президент: Конституция ва қонун устуворлигига эришишда жамоатчилик назоратидан кўра самарали восита йўқ

Бугун, 7 декабрь куни Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинганининг 27 йиллигига бағишланган тантанали йиғилишда Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлади.

Президент: Конституция ва қонун устуворлигига эришишда жамоатчилик назоратидан кўра самарали восита йўқ
Фото:president.uz

“Ўзбекистон” халқаро анжуманлар саройида Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинганининг 27 йиллигига бағишланган тантанали йиғилиш бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда президент матбуот хизмати.

 

Қонунийликни қарор топтириш, қонун бузилишига қарши курашиш борасида жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари “уйғонгани” қайд этилди. Масалан, Давлат бюджети муҳокамаси пайтида фуқаролар ва депутатлар фикри асосида мактаблар учун 50 миллиард сўм қўшимча маблағ ажратилгани ёки одамларнинг ҳақли эътирози туфайли дарахтларни сабабсиз кесишга қарши мораторий эълон қилингани ижобий баҳоланди. Булар аҳолининг ижтимоий жараёнларга нисбатан масъулият ва дахлдорлик ҳисси ошиб бораётганини кўрсатади.

 

Шавкат Мирзиёев жамиятда ҳуқуқий онг ва маданиятни юксалтириш борасидаги ишларни узлуксиз давом эттириш, бу борадаги кўникмаларни фарзандлар тарбиясига болаликдан сингдириш кераклигини таъкидлади.

 

"Конституциямиз ҳар бир фуқаронинг онги ва қалбидан чуқур жой олган, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини тўлиқ кафолатлайдиган ҳақиқий ҳаёт қомусига айланмоғи лозим", – деган Шавкат Мирзиёев.

Сўнгги йилларда президентнинг жиноят содир этганларни афв этиш бўйича 8та фармони қабул қилиниб, 4 мингдан зиёд шахс жазони ўташ жойларидан озод қилингани қайд этилди.

 

Байрам арафасида жиноий қилмишига чин дилдан пушаймон бўлиб, тузалиш йўлига қатъий ўтган 92 нафар маҳкум афв этилди.

 

Бу йил Жаслиқ қўрғонидаги жазони ижро этиш колонияси ёпилгани ҳам инсонпарвар сиёсатнинг амалий намунаси бўлди. Бундан ташқари, озодликдан маҳрум этилган шахсларга пенсия ва ижтимоий суғурта тўлаш тартиби биринчи марта йўлга қўйилди.

 

Жорий йилда “Меҳр-1” ва “Меҳр-2” инсонпарварлик амалиётлари доирасида қуролли можаролар майдонидан 261 нафар фуқаро, асосан аёллар ва болалар юртимизга қайтариб келинди.

 

Ўтган уч йилда 9 минг 692 нафар, жумладан, бу йилда 5 минг 868 нафар шахс Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилинди.

 

Шавкат Мирзиёев ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларни фақат ва фақат халқ манфаати йўлида оғишмай хизмат қиладиган идораларга айлантириш зарурлигини таъкидлади.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились54953(+491)
Выздоровели51458(+504)
Умерли454(+4)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились54953(+491)
Выздоровели51458(+504)
Умерли454(+4)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ