Жамият

Uzbekistan Airways 50% гача чегирмаларни эълон қилди

Янги йил байрами муносабати билан 2019 йил 31 декабрдан 2020 йил 2 январгача Uzbekistan Airways республика бўйича қатновларига 50% гача чегирмалар тақдим этилади.

Uzbekistan Airways 50% гача чегирмаларни эълон қилди
Фото:UzNews.uz

“Uzbekistan Airways” йўловчилар учун қуйидаги чегирмаларни тақдим этади:

 

– индивидуал йўловчилар учун – 30%;
– сайёҳлик гуруҳлари (5 ва ундан ортиқ киши), лицей ва олий ўқув юртлари, коллежлар талабалари, мактаб ўқувчилари, ЎзР ИИВ, МВ, ДХХ, ДСҚ, ДБҚ тизимларидаги махсус таълим муассасалари ва бошқа идораларнинг тингловчи ва ўқувчилари учун – 40%;
– оила учун (2 ёки ундан кўп одам, шунингдек, эр ва хотин; эр, хотин ва уларнинг 18 ёшгача бўлган фарзандлари; 18 ёшгача бўлган фарзандини кузатиб борадиган ота-оналар) – 50%;
– нафақахўрлар ва ногиронлар учун – 50%;
– 1941-1945 йиллардаги уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган, шунингдек, Иккинчи жаҳон уруши давридаги фидокорона меҳнати ва ҳарбий хизмати учун орден ва медаллар билан тақдирланган шахслар учун – 50%;
– Чернобил АЭС фожиаси оқибатларини бартараф этишда иштирок этган фуқароларимиз учун – 50%.

 

Авиачипталарни барча кассаларда чегирмаларни олиш ҳуқуқини берувчи тегишли ҳужжатларни тақдим этган ҳолда харид қилиш мумкин.

 

“Чегирмалар нафақат Ўзбекистон фуқароларига, балки чет элликларга ҳам тақдим этилади”, – дейилади хабарда.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились64216(+304)
Выздоровели61423(+355)
Умерли536(+2)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились64216(+304)
Выздоровели61423(+355)
Умерли536(+2)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ