Жамият

“Ўзэнергоинспекция” томонидан 391,515 млн сум миқдордаги ўғирлик фош этилди

Қашқадарё вилоятида корхона ва ташкилотларнинг электр тармоғига ноқонуний уланиши натижасида йирик миқдордаги ўғирлик содир этилган.

“Ўзэнергоинспекция” томонидан 391,515 млн сум миқдордаги ўғирлик фош этилди
Фото:minenergy.uz

“Ўзэнергоинспекция” Қашқадарё ҳудудий бўлими томонидан МИБ Қашқадарё вилояти бошқармаси ва “Қашқадарё ҲЭТ” АЖ ходимлари иштирокида ўтказилган ўрганишлар натижасига мувофиқ, электр тармоғига ноқонуний уланиш, электр ҳисоб схемаларининг бузилиши, истеъмолчилар томонидан техник ҳужжатларсиз электр тармоқларига уланиш, мавжуд ҳисоблагичлар ва трансформатор пунктларини шартномаларга киритмаслик ҳолатлари аниқланди. Бу ҳақида Ўзбекистон энергетика вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.

 

Жумладан, Ғузор туман ҳокимлигига қарашли бинода ўрнатилган ҳисоблагич дастурда ўчирилганлиги кўрсатилган бўлса-да, амалда ўзбошимчалик билан тармоққа уланиб фойдаланаётганлиги аниқланиб, баённома тузилди ва 55 896 300 сўм (124 214 кВт.с) ҳисобланмаган энергия қиймати аниқланди.

 

Шунингдек, Қарши шаҳрида ўтказилган ўрганишларда Қарши шаҳар ободонлаштириш бошқармасига қарашли кўча чироқлари электр таъминоти ҳисоб нуқталари ўрганилганда, битта ҳисоб нуқтасида ҳисоблагичсиз ўзбошимчалик билан уланганлиги, битта ҳисоб нуқтасида ҳисоб-схема бузилганлиги, яъни ҳисоблагич ажратиб қўйиб ишлатилаётганлиги, 4 та ҳисоб нуқтасида мавжуд трансформатор пункти ва ҳисоблагичлар шартнома ва дастурга киритилмасдан ишлатилаётганлиги аниқланиб, жами 335 618 600 сўм (745 819 кВт.с) га қайта ҳисоб қилинди ва ундиришга йўналтирилди.

 

Юқоридаги ҳолатларда узоқ давр мобайнида истеъмолчиларнинг энергиядан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари назоратсиз қолдирилганлиги учун масъулиятини ошириш бўйича мажбурий ижро бюроси ва электр таъминоти корхонаси ходимларига кўрсатмалар берилди.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились55320(+367)
Выздоровели51829(+371)
Умерли458(+4)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились55320(+367)
Выздоровели51829(+371)
Умерли458(+4)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ