Жамият

Instagram фойдаланувчиси “Қизил китоб”га киритилган вишилдоқ оққушни ўлдиргани билан мақтанди

Давлат экология қўмитаси бу ҳолатга изоҳ бериб, ҳайвонот дунёсига келтирилган зарар 12,8 млн сумни ташкил этишини аниқлади. Тўпланган барча материллар “овчи”нинг шахсини аниқлаш учун ИИВ ва Бош прокуратурага тақдим этилди.

Instagram фойдаланувчиси “Қизил китоб”га киритилган вишилдоқ оққушни ўлдиргани билан мақтанди
Фото:Instagram

26-27 ноябрь кунлари ижтимоий тармоқларда, бир ёш йигитнинг 1 бош тулки, 1 бош қуён, 3 бош қўнғир каптар ҳамда Ўзбекистон Республикаси ва халқаро “Қизил китоб”га киритилган 1 бош вишилдоқ оққушни (лебедь шипун – Cygnus olor) ушлаб турган ҳолдаги фотосурати кенг тарқалиб кетди.

 

Мазкур ҳолат Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан назоратга олинганлиги маълум қилинмоқда.

 

Вазирлар Маҳкамасининг “Биологик ресурслардан фойдаланишни тартибга солиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасида руҳсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисида”ги 2014 йил 20 октябрдаги 290-сон қарори асосан юқорида баён этилган ҳайвонларнинг ноқонуний овланиши натижасида ҳайвонот дунёсига 12 млн 822 минг 500 сўм миқдорида зарар етказилганлиги аниқланди.

 

Тўпланган барча материллар, шу жумладан фотосуръатлар ҳуқуқбузарликни содир этган фуқаронинг шахсини аниқлаш ҳамда уларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда чора кўриш учун Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига тақдим этилди.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились63737(+130)
Выздоровели60717(+0)
Умерли533(+2)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились63737(+130)
Выздоровели60717(+0)
Умерли533(+2)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ