Ҳодисалар

ТИВ Канададаги авиаҳалокатда ўзбекистонликлар ҳалок бўлганини тасдиқлади

Ўзбекистоннинг Вашингтон шаҳридаги элчихонаси марҳумларнинг танасини ватанга қайтариш бўйича чоралар кўрмоқда.

ТИВ Канададаги авиаҳалокатда ўзбекистонликлар ҳалок бўлганини тасдиқлади
Фото:cbc.ca

Ўзбекистоннинг Вашингтон шаҳридаги элчихонаси ўзбекистонлик Отабек Облокулов ва Бобомурод Набиев, шунингдек, уларнинг оила аъзолари 27 ноябрь куни Онтарио провинциясида содир бўлган енгил моторли хусусий самолётнинг қулаши оқибатида ҳалок бўлганини тасдиқлади, деб хабар бермоқда ТИВ матбуот хизмати.

 

Маълум бўлишича, самолётни аёли ва уч нафар фарзанди ҳамда қариндошлари билан дам олиш кунларини ўтказиш учун Торонто шаҳридан Кингстон шаҳрига учиб кетаётган Отабек Облокулов бошқариб кетаётган бўлган.

 

Элчихона томонидан кўрилган тезкор чоралар ва Кингстон шаҳри полицияси билан олиб борилган музокаралар натижасида ҳалок бўлганларнинг шахслари тасдиқланган.

 

Ўзбекистоннинг Вашингтон шаҳридаги элчихонаси марҳумларнинг танасини ватанга қайтариш бўйича чоралар кўрмоқда.

 

Аввал хабар берганимиздек, Piper PA-32 самолётининг қулаши оқибатида бошқарувда бўлган Отабек Облокулов, унинг аёли ва 3, 11, 15 ёшда бўлган фарзандлари ҳамда Бобомурод Набиев ва унинг аёли ҳалок бўлганлар.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились57190(+365)
Выздоровели53835(+378)
Умерли471(+1)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились57190(+365)
Выздоровели53835(+378)
Умерли471(+1)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ