Жамият

Тошкентда ноқонуний равишда "мигалка" ўрнатиб олган автомобиль ҳайдовчиси ушланди — видео

Тонировка қилинган Lacetti русумли автомобиль махсус сигналларни ёққан ҳолда қарама-қарши йўналишдан ҳаракатланиб кетаётган вақтида аниқланган.

Тошкентда ноқонуний равишда
Фото:Видеодан кадр

Тошкент шаҳар ИИББнинг хабар беришича, автомобиль ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан қўлга олинган. Автомобилни 21 ёшли М.С. бошқарганлиги маълум бўлган. Ҳайдовчида автомобиль ойналарини қорайтиришга рухсат бор бўлган, аммо, махсус ёритувчи ва товуш чиқарувчи қурилмаларни ўрнатишга рухсати бўлмаган.

 

Фуқаро М.С.га нисбатан ЎзР маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 127-моддаси 2-қисмига мувофиқ, шунингдек, 128-5-моддаси бўйича баённома расмийлаштирилган. ЎзР маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 291-моддасига мувофиқ, қоидабузарнинг транспорт воситаси жарима майдончасига жойланди. Ҳайдовчига нисбатан чора бўйича қарор суд томонидан қабул қилинади.

 

ИИББнинг эслатиб ўтишича, тегишли рухсат олмай туриб транспорт воситаларига товуш чиқарувчи ва ёритувчи махсус қурилмаларни ўрнатиш – ана шу қурилмаларни мусодара қилиб, фуқароларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса — уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились53966(+519)
Выздоровели50441(+609)
Умерли447(+3)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились53966(+519)
Выздоровели50441(+609)
Умерли447(+3)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ