Ҳодисалар

Тошкентда хусусий уйда содир бўлган ёнғинда бир киши ҳалок бўлди

26 ноябрь куни кундузи пойтахтнинг Миробод туманида жойлашган “Байналминал” маҳалласида хусусий уй ёниб кетди.

Тошкентда хусусий уйда содир бўлган ёнғинда бир киши ҳалок бўлди
Фото:dyxx.uz

26 ноябрь куни соат 12:36да ёнғин-қутқарув хизматига “Байналминал” маҳалласида жойлашган хусусий уйда ёнғин бўлаётганлиги ҳақида хабар келиб тушган. Бу ҳақда ДЁХХнинг матбуот маркази хабар бермоқда.

 

Воқеа жойига 3та ёнғин ўчириш бўлинмалари жалб этилган. Кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 12:56да қуршаб олинган ва соат 12:59да тўлиқ бартараф этилган, шунингдек, аланга қўшни хонадонларга ўтиб кетишининг олди олинган.

 

Ёнғиндан уйнинг 90 кв.метр майдони сақлаб қолинган. Ёнғин оқибатида яшаш уйининг 50 кв.метр майдонда томи, шифти ва ички жиҳозлари ёниб зарарланган. Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

 

Хабар берилишича, ёнғинни ўчириш вақтида уй эгасининг ўғли фуқаро И.Е.нинг куйган ҳолдаги жасади топилган.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились53051(+194)
Выздоровели49224(+0)
Умерли443(+1)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились53051(+194)
Выздоровели49224(+0)
Умерли443(+1)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ