Жамият

Божхоначилар йирик миқдордаги пиротехника воситаларини йўқ қилдилар

Суд ҳукмига мувофиқ умумий қиймати 4,2 млрд сўмдан ортиқни ташкил этувчи 105 мингдан ортиқ пиротехника воситалари ҳамда биофаол қўшимчалар йўқ қилинди.

Божхоначилар йирик миқдордаги пиротехника воситаларини йўқ қилдилар
Фото:customs.uz

ДБҚ матбуот хизматининг хабарига кўра, Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бошқармаси ходимлари томонидан Тошкент вилояти Зангиота туманида ўтказилган тезкор тадбирда, А.А. исмли шахс ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган хорижда ишлаб чиқарилган 67290 дона пиротехника воситаларини ноқонуний сотаётган вақтда қўлга олинган.

 

Шунингдек, Бухоро вилоятида рўйхатдан ўтган масъулияти чекланган жамият номига олиб келинган ёғоч маҳсулотлари орасига йирик миқдордаги пиротехника воситалари ва биофаол қўшимчалар яширилганлиги аниқланган.

 

Мазкур ҳолатлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов органига юборилган.

 

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Олмазор туман суди ҳукмига мувофиқ умумий қиймати 4 миллиард 200 миллион сўмдан ортиқни ташкил этувчи 102 118 дона пиротехника воситалари ҳамда 5 613 дона сифати кафолатланмаган биофаол қўшимчалар Бухоро вилояти божхона бошқармаси ходимлари ҳамда тегишли идоралар вакиллари билан ҳамкорликда белгиланган тартибда йўқ қилинди.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились56519(+266)
Выздоровели52970(+111)
Умерли468(+3)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились56519(+266)
Выздоровели52970(+111)
Умерли468(+3)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ