Сиёсат

Шавкат Мирзиёев Қирғизистон президенти билан телефон орқали мулоқот қилди

Президент Сооронбай Жээнбековни туғилган куни билан табриклаб, келгусидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди.

Шавкат Мирзиёев Қирғизистон президенти билан телефон орқали мулоқот қилди
Фото:president.uz

Ўзбекистон президенти матбуот хизматининг хабар беришича, бугун Шавкат Мирзиёев Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков билан телефон орқали мулоқот қилган.

 

Суҳбат аввалида давлатимиз раҳбари Сооронбай Жээнбековни туғилган куни билан самимий муборакбод этиб, унга мустаҳкам соғлик, бахт-саодат ва муваффақият тилади.

 

Қирғизистон президенти мамлакатларимиз ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлашга қўшган шахсий ҳиссаси катта мамнуният билан қайд этилди.

 

Давлат раҳбарлари Ўзбекистон-Қирғизистон амалий ҳамкорлигини янада кенгайтиришнинг долзарб жиҳатларини муҳокама қилдилар, халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик масалалар юзасидан фикр алмашдилар.

 

Шунингдек, бўлажак олий даражадаги учрашувлар режаси кўриб чиқилди.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились56519(+266)
Выздоровели52970(+111)
Умерли468(+3)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились56519(+266)
Выздоровели52970(+111)
Умерли468(+3)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ЎХШАШ МАҚОЛАЛАР
ДОЛЗАРБ
ОММАВИЙ
ҚИЗИҚАРЛИ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ