Ҳодисалар

Жиззахда Cobalt юк машинасига урилиб, ёниб кетди: икки киши ҳалок бўлган

ЙТҲ оқибатида автомобиль ичида бўлган 32 ёшли аёл воқеа жойида ҳамда уч ёшли бола касалхонада вафот этган.

Жиззахда Cobalt юк машинасига урилиб, ёниб кетди: икки киши ҳалок бўлган
Фото:tergov.uz

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментининг хабарига кўра, 14 ноябрь куни Жиззах вилоятида тахминан соат 03:50да 25 ёшли М.Т. Cobalt русумли автомашинасида “Тошкент-Термиз” М-39 автомобиль йўлининг 956 км.да 34 ёшли А.Н. бошқарувидаги “МАN TGX L200746001” русумли юк машинасига урилиб кетган.

 

Тўқнашув оқибатида Cobalt русумли автомашина ёниб кетган. Автомобиль салонида бўлган 32 ёшли фуқаро Е.С. воқеа жойида вафот этган. Шунингдек, ҳодисадан 3 ёшли бола А.А. ҳам жабрланган.

 

Маълум бўлишича, А.А. Сардоба туман тиббиёт бирлашмасида кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан вафот этган. Автомобиль ҳайдовчиси М.Т. турли тан жароҳатлари билан Пахтакор тумани тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиззах вилояти ИИБ ҳузуридаги тергов бошқармаси томонидан ЎзР ЖКнинг 266-моддаси 3-қисми “а” банди (одамлар ўлимига олиб келган, транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились55320(+367)
Выздоровели51829(+371)
Умерли458(+4)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились55320(+367)
Выздоровели51829(+371)
Умерли458(+4)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ