Сиёсат

Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқот қилди

Икки давлат раҳбарлари кўп қиррали Ўзбекистон-Туркманистон муносабатларининг аҳволи ва уларни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилдилар.

Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқот қилди
Фото:president.uz

Суҳбат аввалида давлатимиз раҳбари қардош Туркманистон халқига жорий йил 10-11 октябрь кунлари Ашхободда ўтган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги саммитида кўрсатилган меҳмондўстлик учун миннатдорлик билдирди ҳамда Туркманистоннинг МДҲдаги раислиги муваффақиятли ўтаётгани билан яна бир бор табриклади, деб хабар қилади Президент матбуот хизмати.

 

Давлат раҳбарлари кўп қиррали Ўзбекистон-Туркманистон муносабатларининг аҳволи ва уларни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилдилар, шунингдек, бўлажак олий даражадаги тадбирлар нуқтаи назаридан халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашдилар.

 

Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги вақт билан синалган мустаҳкам дўстлик ва яхши қўшничилик ришталари, аввало, савдо, транспорт, қишлоқ хўжалиги, энергетика ва бошқа тармоқларда ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш учун мустаҳкам асос экани қайд этилди.

 

Томонлар ҳудудлараро алоқалар ва маданий-гуманитар алмашинувни кенгайтиришга бундан буён ҳам фаол кўмаклашишга тайёрлигини билдирдилар.

 

Мулоқот сўнгида давлат раҳбарлари мамлакатларимиз ва бутун Марказий Осиё минтақасининг барқарор тараққиёти ва равнақи йўлида Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги стратегик шерикликни янада мустаҳкамлаш борасида қатъий эканини тасдиқладилар.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились52491(+232)
Выздоровели48606(+0)
Умерли440(+2)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились52491(+232)
Выздоровели48606(+0)
Умерли440(+2)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ