Жамият

Келин-куёвлар учун янги инновацион мактаблар — жамиятимизга керакми?

Навоий ва Бухоро шаҳарларидаги келин-куёвларни оилавий ҳаётга тайёрлашда ёрдам кўрсатадиган инновацион мактаблар билан таништириш мақсадида "Оила" маркази томонидан пресс-тур уюштирилди.

Келин-куёвлар учун янги инновацион мактаблар — жамиятимизга керакми?

Президентнинг 2018 йил 10 август куни Шайхонтоҳур туманига ташрифи давомида берган топшириғи асосида, республика бўйлаб “Бўлғуси келин-куёвлар инновацион мактаби” фаолияти йўлга қўйилди.

Мазкур инновацион мактаб машғулотларида қуйидаги йўналишлар бўйича дарс берилмоқда:

 

1.Оилавий ҳаёт психологияси;

2. Диний ва аҳлоқий тарбия;

3. Оилавий-ҳуқуқий муносабатлар;

4. Репродуктив саломатлик (ушбу мавзу йигит ва қизларга алоҳида ўтилади);

5. Оила бюджети ва иқтисоди;

6. Оила мустаҳкамлигини таъминлашда маҳалланинг ўрни ва бошқалар.

“Бўлғуси келин-куёвлар инновацион мактаби” ўқув курсларининг экспертлари ўқув жараёнларида ёшларга қуйидаги масалалар бўйича сабоқ беришади:

 

1. Ёшларга оилавий ҳаётда учрайдиган муаммолар ҳамда уларни оқилона бартараф этиш йўллари ҳақида маълумот ва тавсиялар бериш;

 

2. Оилавий муносабатларни тўғри йўлга қўйиш, низоларнинг олдини олиш;

 

3. Соғлом турмуш тарзи, жинсий ҳаёт психофизиологияси, никоҳдан ташқари муносабатларнинг зарарли оқибатлари ва уларнинг олдини олиш;

 

4. Муҳаббат, рашк, садоқат, меҳр-оқибат туйғуларининг оила мустаҳкамлигига таъсири;

 

5. Аёл ва эркак психологиясининг ўзига хос хусусиятларидан оилалар мустаҳкамлигини таъминлашда фойдаланиш;


6. Оилавий муносабатларни тўғри йўлга қўйиш, замонавий намунали оилани шакллантиришда миллий қадриятларнинг аҳамияти;

 

7. Ислом дини ва унинг оилалар мустаҳкамлигини таъминлашдаги аҳамияти (Қуръоний тавсиялар моҳияти билан таништириш);

 

8. Оилавий муносабатларнин емирилиши, ажрашишлар билан боғлиқ жараёнларда ҳуқуқий масалалар (мулкий ҳуқуқ ва мажбуриятлар; эр-хотин, болалар манфаатлари ва ҳ.к.).

Ҳозирга қадар республиканинг вилоят ва туман марказларида 137та инновацион мактаблар фаолият олиб бормоқда. Уларнинг фаолиятига 400дан зиёд мутахассислар жалб этилиб, ҳозирга қадар 18 мингга яқин жуфтлик ёки қарийб 36 минг нафар бўлғуси келин-куёвлар ўқитилди.

 

Ушбу мактабларнинг битирувчилари орасида ҳозирга қадар оилавий ажрашишлар, келишмовчиликлар ва психологик номутаносибликлар кузатилмади.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились56253(+375)
Выздоровели52859(+393)
Умерли465(+4)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились56253(+375)
Выздоровели52859(+393)
Умерли465(+4)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ