Жамият

Ўзбекистонда она сутининг ўрнини босувчи маҳсулотлар рекламаси тақиқланди

Президент “Она сути билан озиқлантиришни қўллаб-қувватлаш ҳамда гўдаклар ва кичик ёшдаги болалар озиқ-овқат маҳсулотларига доир талаблар тўғрисида”ги Қонунни имзолади.

Ўзбекистонда она сутининг ўрнини босувчи маҳсулотлар рекламаси тақиқланди
Фото:Иллюстрация / ТАСС

Қонунга мувофиқ, она сути билан озиқлантиришни тарғиб қилиш соғлиқни сақлаш органлари ҳамда бошқа ташкилотлар томонидан аҳоли ўртасида мунтазам равишда ахборот-тушунтириш тадбирларини ўтказиш орқали амалга оширилади, деб хабар қилмоқда Адлия вазирлиги.

 

Шунингдек, болаларни она сути билан озиқлантириш учун шароит яратиш мақсадида давлат муассасаларида, ташкилотларида, автовокзаллар, аэропортлар, темир йўл вокзаллари, маданий-кўнгилочар муассасаларда махсус жойлар ажратилади.

 

Қонунга кўра, болалар учун она сутининг ўрнини босувчи маҳсулотларни реклама қилишга йўл қўйилмайди.

 

“Она сутининг ўрнини босувчи маҳсулот тўғрисидаги ҳар қандай ахборот она сутининг фойдаси ва афзаллиги тўғрисидаги кўрсатмани ўз ичига олган бўлиши керак”, – дейилади мазкур хабарда.

 

Шу билан бирга, Қонунга кўра гўдаклар ва кичик ёшдаги болалар учун ишлаб чиқариладиган ҳамда олиб кириладиган, Ўзбекистон ҳудудида сотиладиган озиқ-овқат маҳсулотлари сертификатлаштирилиши ҳамда сифат ва хавфсизлик талабларига мувофиқ бўлиши керак.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились55320(+367)
Выздоровели51829(+371)
Умерли458(+4)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились55320(+367)
Выздоровели51829(+371)
Умерли458(+4)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ