Поиск
RUUZ

Экономика

Ўзбекистоннинг умумий ташқи қарзи ўсиш тенденциясига эга — МБ

Марказий банк ташқи қарзнинг ўсиш сабабларини маълум қилди.

535views0replies
0

UzNews.uz

Ўзбекистоннинг умумий ташқи қарзи ҳажми 1 апрель ҳолатига $34,2 млрдни ташкил қилиб, жорий йилнинг бошига нисбатан 1 фоизга ёки $310,6 млнга ошган, дейилади Марказий банкнинг ташқи қарзи бўйича маълумотларида.
“Умумий ташқи қарз ўсувчан тенденцияга эга. Давлат ташқи қарзи ўсиши COVID-19 пандемияси оқибатида юзага келган инқирознинг ижтимоий-иқтисодий таъсирини юмшатиш ҳамда ҳудудлар ва иқтисодиёт тармоқларини ривожлантириш бўйича давлат дастурларини молиялаштириш учун янги қарзларнинг жалб қилиниши билан изоҳланса, хусусий секторда эса асосан тижорат банклари ҳисобига кузатилмоқда”, - дейилади хабарда.
Хусусан, давлат ташқи қарзи $21,2 млрдни ташкил қилган бўлса, хусусий сектор қарздорлиги $12,9 млрдга етган. Ушбу даврда Ўзбекистон $200 млн миқдордаги асосий қарз ва $67 млн миқдордаги фоиз тўловларини тўлаган.
535views0replies
0

Комментарии