Ўзбекистон Озиқ-овқат саноати уюшмаси ташкил этилди. Бу ҳақда уюшма Матбуот хизмати хабар берди.
Уюшма 4821-сонли президент қарорининг амалиётга тадбиқ этилишига кўмаклашиш ҳамда экспорт-импорт фаолияти билан шуғулланувчи озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларни кенгроқ жалб этиш мақсадида тузилган.
Уюшма Aдлия вазирлиги томонидан жорий йил 29 октябрь куни давлат рўйхатидан ўтказилган.
Янги ташкилотнинг асосий вазифаси қуйидагилар:
– Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда ишлаб чиқарувчиларга кўмаклашиш;
– Истеъмол маҳсулотлари саноати фаолиятига халқаро стандартларни жорий қилишга ёрдам бериш;
– Тадбиркорлар ҳуқуқ ва манфаатларини қонун доирасида ҳимоя қилиш;
– Халқаро бозорларга чиқишда маҳаллий тадбиркорларга амалий ёрдам кўрсатиш.
Умиршайхов Баҳодир Бахтиёрович Озиқ-овқат саноати уюшмаси раиси этиб тайинланди. У бунгача Ўзбекистон Қандолатчиликни ривожлантириш уюшмасида фаолият юритган.
Ўзбекистонда айни пайтда уюшмалар сони тўққизтага етди.