Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, жорий йилнинг 9 ойида республика бўйича жами 44,4 мингта ёки 8398,8 минг кв.м турар жой фойдаланишга топширилди.
Турар жойларнинг асосий қисмини, яъни 95,4 фоизни уй хўжаликлари томонидан якка тартибда қуриб фойдаланишга топширилган уй-жойлар ташкил этди.
Намунавий лойиҳалар асосида қурилиб, фойдаланишга топширилган турар жойлар улуши 3,2 фоизни, қолган 1,4% турар жойлар бошқа юридик шахслар томонидан қурилган.
Жисмоний шахслар томонидан бунё этилган турар жойларнинг 70,7 фоизи ҳамда намунавий лойиҳалар асосида қуриб фойдаланишга топширилган турар жойларнинг 76,9 фоизи қишлоқ жойларда қурилган.