Поиск
RUUZ

Общество

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ 398 млн сўмга Trailblazer сотиб олган

Компания қиммат автомобилнинг харид қилиниши сабабини тушунтирди.

518views0replies
0

UzNews.uz

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Trailblazer автомобилини май ойида 398 млн сўмга харид қилганини тасдиқлади.  
Маълум қилинишича, мазкур автомашина узоқ масофага ҳамда тоғли шароитларга хизмат сафарлари учун мўлжалланган бўлиб, компаниянинг шундай турдаги машинага эҳтиёжи туфайли маҳаллий ишлаб чиқарувчи маҳсулоти шартнома асосида харид қилинган.
Қайд этилишича, "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ 252,2 минг км. узунликдаги электр узатиш тармоқлари орқали Ўзбекистоннинг маиший ва юридик истеъмолчиларига электр энергиясини етказиб беради. 
Ана шу электр тармоқларининг айрим қисми ноқулай тоғ шароитлари ҳамда оддий енгил автомашина етиб бориши қийин ҳудудлар ёҳуд талафот зоналарида (“Сардоба” сув омбори емирилиши туфайли содир бўлган каби) жойлашгани сабаб, бу ерда олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш ишлари билан яқиндан танишиш ва зарур ҳолларда оператив чоралар кўриш учун тезкор етиб бориш эҳтиёжи мавжудлиги сабаб Бошқарув кенгаши қарорига асосан харид қилинган.
518views0replies
0

Комментарии