Поиск
RUUZ

Назначения

Тошкент давлат тиббиёт университетига янги ректор тайинланди

Аввалроқ, 3 та тиббиёт олийгоҳи тугатилиб, Тошкент давлат тиббиёт университети ташкил этилаётгани ҳақида хабар қилган эдик.

239views0replies
0

Президентнинг тегишли қарорига асосан, Тошкент давлат тиббиёт университети ректори лавозимига Шуҳрат Абдужалилович Боймурадов тайинланди.
Мазкур тайинлов жорий йил 23 апрель куни Соғлиқни сақлаш вазирлигида соҳа вакиллари иштирокида бўлиб ўтган йиғилишда расман эълон қилинди.
Соғлиқни сақлаш вазири йиғилишда иштирок этган тиббиёт олий таълим муассасалари раҳбарлари билан учрашиб, тайинлов ва Президент қарорида кўзда тутилган мақсадлар ҳақида батафсил маълумот берди.
Президент қарорига мувофиқ, Тошкент давлат тиббиёт университети ташкил этилди. Янги университет тиббий кадрлар тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш ва илмий-тадқиқот фаолиятини такомиллаштиришга ихтисослашган замонавий таълим муассасаси ҳисобланади.
Университет учта тиббиёт олий таълим муассасасини бирлаштирган ҳолда фаолият юритади. Унда халқаро талабларга жавоб берадиган таълим муҳити, замонавий моддий-техника базаси, илғор бошқарув тизими, трансформация офиси ҳамда халқаро аккредитацияни амалга оширувчи миллий марказ ташкил этилади.
Шунингдек, халқаро мутахассислар жалб этилиши, маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан янгилаш, моддий-техника таъминотини кучайтириш ва таълим сифатини баҳолаш механизмларини жорий этиш белгиланган. Университет бошқарув тизими раҳбарлари янгиланди.
https://t.me/tma_official/24484
239views0replies
0

Комментарии