Поиск
RUUZ

Криминал

Ҳудудларда фуқароларни $100 мингдан ортиқ ҳақ эвазига АҚШга юбормоқчи бўлган шахслар ушланди

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

37views0replies
0

Видеодан кадр

Навоийда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Самарқанд туманида истиқомат қилувчи, 1990 йилда туғилган шахс Навоий шаҳрида яшовчи фуқарони “Туркия-Европа-Мексика” йўналиши орқали АҚШга юбориш эвазига 28 минг АҚШ доллари талаб қилиб, олдиндан 14 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Жиззах вилоятида ўтказилган тезкор тадбирда Тошкент шаҳрида яшовчи, 2000 йилда туғилган, муқаддам фирибгарлик билан боғлиқ жинояти учун бир неча маротаба судланган шахс Шароф Рашидов туманида истиқомат қилувчи фуқаронинг ишончига кириб, уни Қўшма Штатларга юбориш ва виза ҳужжатларини расмийлаштириб бериш эвазига 35 минг АҚШ доллари талаб қилиб, олдиндан 10 минг АҚШ доллари миқдоридаги пул маблағини учинчи шахс орқали олган вақтида унинг ноқонуний ҳаракатига чек қўйилди. 
Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳрида кузатилган ҳолатда эса, Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида яшовчи, 2000 йилда туғилган шахс маҳаллий фуқарони Туркия-Испания-Мексика йўналиши орқали Америкага ишлаш мақсадида юбориш учун мансабдор танишлари орқали виза расмийлаштириб бериш эвазига 15 минг АҚШ доллари талаб қилиб, олдиндан 5 минг АҚШ доллари ва 26 млн. сўм олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди. 
Тошкент вилоятида ўтказилган тезкор тадбирда, Тошкент шаҳрида яшовчи, 1995 йилда туғилган шахс Ширин шаҳрида истиқомат қилувчи 2 нафар фуқаронинг ишончига кириб, уларни Америка Қўшма Штатларига ишга юбориш ҳамда виза ва бошқа ҳужжатларини расмийлаштириб бериш эвазига 38 минг АҚШ доллари талаб қилиб, олдиндан 52 млн. сўм олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
37views0replies
0

Комментарии