Поиск
RUUZ

Общество

“Машинада баланд қўшиқ билан рақсга тушаётганлиги учун баланд гапиришга мажбур бўлдим” — видео

Йўл патруль ходими Хуснора Шодиевани ҳақоратлаганини рад этиб, воқеа тафсилотларини эълон қилди.

182views0replies
0

Аввалроқ, бошловчи Ҳуснора Шодиева ижтимоий тармоқларда чиқиш қилиб, йўл патруль ходими уни ҳақорат қилганлигини билдирган эди.
Ҳолат юзасидан ИИББ ЙҲХБ расмий изоҳ берди.
Маълум қилинишича, мазкур ҳолат Тошкент шаҳар Нукус йўлида содир бўлган. Ҳуснора бошқарувида бўлган Equinox автомобили йўлнинг 3-ва 4- қаторини ёпиб қўйиб, сунъий тирбандлик ҳосил қилган. Бу эса 4-қатордан фойдаланиши керак бўлган бошқа ҳайдовчиларнинг норозилигига сабаб бўлади.
Хизмат олиб бораётган йўл патруль ходими унга тушунтириш бериб, олдинга ҳаракатланишни сўрайди.
"Музикаси баланд ҳолда машинани ичида рақсга тушиб ўтирган экан. Мен ишора берганимдан сўнг эътибор бериб, қаради. Орамиздаги масофа узоқ бўлганлиги учун мен баланд гапиришга мажбур бўлдим. Шу орада светофорнинг яшил чироғи ёниб, машиналар ҳаракатланишни бошлади. Мен томонимдан Equinox ҳайдовчисига нисбатан ҳеч қандай ҳақоратли гап ишлатилгани йўқ. Қонун доирасида хизмат олиб бордим",- дейди йўл патруль ходими.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.

182views0replies
0

Комментарии