Поиск
RUUZ

Криминал

Навоийда 26 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган метан заправка аниқланди

Ушбу АГТКШнинг газ жўмракларига номаълум жисм жойлаштирилиб, ҳисоблагичга ташқи таъсир кўрсатилганлиги маълум бўлди.

49views0replies
0

t.me/Energoinspeksiya

"Ўзенергоинспексия" Навоий вилоят ҳудудий бошқармаси, вилоят прокуратура ва газ таъминоти корхонаси билан ҳамкорликда ўтказилган назорат тадбирида Навбаҳор тумани жойлашган "С.А.С." МЧЖга қарашли автомобилларга газ тўлдириш компрессор шахобчаси табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келаётгани аниқланди. Бу ҳақда "Ўзенергоинспексия" Матбуот хизмати хабар берди.
Ушбу АГТКШда газ сарфини ўлчаш комплексига ўрнатилган қурилманинг кириш-чиқиш қисмидаги газ жўмракларига давлат стандарт талабларига зид равишда номаълум жисм жойлаштирилиб, ҳисоблагичга ташқи таъсир кўрсатилганлиги маълум бўлди.
Ушбу қоидабузарлик натижасида дастлабки ҳисоб-китобларга кўра газ таъминоти корхонасига 26 миллиард 27 млн сўмлик зарар етказганлиги аниқланди.
Мазкур ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
49views0replies
0

Комментарии