"Бундай имкониятни дунёнинг ҳеч бир давлати бермайди. АҚШ бу борада жуда сахий бўлган ва умид қиламанки, шундай бўлиб қолади. Бу қонуний иммиграция усули," - деди элчи.
"Ишонинг, бу сайёҳларни киритишни хоҳламаганимиз ёки бизнес ҳамкорлигига халақит бераётганимиз учун эмас. Шунчаки, консуллик офицери қонунга кўра, одамнинг АҚШда қолмоқчи эмаслигига ишонч ҳосил қилиши керак. Бу қонуний талаб," - деди у.
"Шундай қилиб, "виза олиш қийин" дейилганда, ариза бериш жараёни эмас, балки натижа назарда тутилади ва ҳа, ҳақиқатан ҳам қийин бўлиши мумкин," - деди элчи.