Аввалроқ ижтимоий тармоқларда маҳаллий қўрғонда дайди итларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлингани ва ўлдирилгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Аниқланишича, ҳайвонларга нисбатан зўравонлик "Хишрав" массивидаги қўрғон учун ажратилган ер майдони сотиб юборилгани сабабли содир бўлмоқда.
Терра ҳайвонларни ҳимоя қилиш жамияти матбуот хизматининг хабар беришича, бу маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмайди. Бу ҳақда жамиятга Самарқанд Ободонлаштириш бошқармаси расман маълум қилди.
Маълум бўлишича, ижтимоий тармоқларда бундай постлар ободонлаштириш ходимининг ҳудудни сотиш ҳақидаги муваффақиятсиз ҳазили туфайли пайдо бўлган.
"Самарқанд шаҳар ҳокимлиги Ободонлаштириш бошқармасига қарашли "Хишрав" қўрғонида қаровсиз ҳайвонларни сақлаш учун ажратилган ер участкаси ҳеч кимга сотилмаган ва бошқарма балансида турибди," - дейилади бошқарма хабарида.
Таъкидланишича, ҳайвонларнинг санитария ҳолатини яхшилаш, юқумли касалликларнинг олдини олиш ва уларга қарши курашиш мақсадида итлар сақланадиган махсус ҳудудда мунтазам равишда дезинфекция ва тиббий кўриклар ўтказилади.