Поиск
RUUZ

Погода

Дам олиш кунлари ҳарорат бироз пасайиб, ёғингарчилик бўлиши мумкин

Синоптиклар шанба ва якшанба кунлари кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

82views0replies
0

UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, бугун ва эртага Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ҳаво бироз булутли бўлиши кутилмоқда, баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ кузатилиши мумкин. 
Фақат республиканинг шимоли-ғарбий ҳудудлари – Қорақалпоғистон, Хоразм вилояти ва Навоий вилоятининг шимолида ёғингарчилик кутилмайди.
Ҳаво ҳарорати бугун 18-21 даражагача, эртага 14-17 даражагача пасайиши давом этади. 20 апрель – якшанба куни фақат тоғ олди ва тоғли ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Ўзбекистоннинг қолган ҳудудларида қуруқ об-ҳаво кузатилади.
20 апрелда кечаси ва кундузи ҳаво нисбатан салқин бўлади, ҳарорат кечаси 5-10 даражагача пасаяди, кундузи эса қуёш нурлари ҳавони 20-23 даражагача иситади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, айрим жойларда 15-20 м/с гача кучаяди.
Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
Тошкентда бугун кечга томон қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат 18-20 даража бўлади.
Шанба куни кечаси ва эрталаб бироз ёмғир ёғиши мумкин, кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 8-10 даража, кундузи 15-17 даража бўлади.
Якшанба куни ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 7-9 даража, кундузи 18-20 даража бўлади. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади.
82views0replies
0

Комментарии