Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси маълумотига кўра, жорий йил 16 апрел куни соат 01:10 ларда Саратов вилоятининг “Тамбов-Пенза-Саратов-Пристанное-Ершов-Озинки” трассасининг 519 км. Дергачевский тумани “Дергачи” аҳоли пункти яқинида Lada Largus русумли автомашинасида бўлган Ўзбекистон фуқаролари ва А298 трассада турган юк автоулови иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Ушбу ЙТҲ оқибатида, 1987 йилда туғилган 1 нафар Ўзбекистон фуқароси К.Ф. воқеа жойида вафот этган ва 5 нафар ватандошлари турли тан жароҳатлар билан туман шифохонасига жойлаштирилганлар.
Ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси томонидан ҳолат назоратга олинган бўлиб, Саратов вилояти ваколатли ва мутасадди идоралар билан алоқа ўрнатилиб, вафот этган фуқарони жасади ватанга қайтариш ишлари билан боғлиқ жараёнлар бошланиб, жабрланганларга тиббий муолажа кўрсатиб келинмоқда.