Поиск
RUUZ

Общество

“Андижон музқаймоғи”ни истеъмол қилиш ҳаёт учун хавфли — Санэпидқўмита

Санэпидқўмитанинг Тошкент шаҳар бошқармаси истеъмолчиларни огоҳлантирди.

146views0replies
0

Маълум қилинишича, ушбу ном билан сотилаётган кўчадаги музқаймоқлар қачон, қаерда ва қай шароитда тайёрлангани ҳақида ҳеч қандай маълумот мавжуд эмас. Бу ҳақда Санэпидқўмита Тошкент шаҳар бошқармаси Ахборот хизмати хабар қилди.
Бундан ташқари, қадоқларда маҳсулотни қандай шароитда ва қанча муддатгача сақлаш мумкинлиги ҳам ёзилмаган. Шундай экан, ушбу маҳсулотни истеъмол қилиш ҳаёт учун хавфли ҳисобланади.
Қўмитанинг қўшимча қилишича, ушбу маҳсулотни кўчада сотиш учун ҳеч қандай рухсатнома олинмаган. Улар тақдим этиши мумкин бўлган рухсатнома кўчада сотиш учун эмас, балки ишлаб чиқарувчи корхона учун берилган.
Қайд этилишича, истеъмол учун сотилаётган ҳар бир маҳсулот, албатта, қадоқланган бўлиши ва унда ишлаб чиқарилган жойи, санаси, маҳсулот таркиби ва сақлаш муддатлари алоҳида кўрсатилиши керак.

"Ушбу маҳсулотда эса бундай маълумотларни қидириб тополмайсиз. Музқаймоқ сут ва сут маҳсулотларидан тайёрланади ва у тез ўзгарувчанлик хусусиятини юзага келтиради. Музқаймоқлар минус ҳароратда сақланиши талаб этилади. Бундай ҳолатда сақланганда музқаймоқ эриб, сифати ўзгаради. Бу идишлар эса музлаткич эмас, улар маҳсулотни тўғри ҳолда сақлаб беролмайди",- дейилади хабарда.
Шунингдек, озиқ-овқат сотувчи ҳар бир ходим ҳар 6 ойда тиббий кўрикдан ўтиши ва махсус кийим билан таъминланган бўлиши ҳам талаб этилади. Агар сотувчи юқумли касалликка чалинган бўлса, савдо жараёнида мижозларга ҳам юқтириши мумкин.
Бундан ташқари, қўмита мавсум бошида ушбу музқаймоқлар лаборатория шароитида текширилганда улар таркибида стафилококк бактерияси аниқланганлигини қайд этди. Ушбу бактерия озиқ овқатга тушганда ва истеъмол қилинганида, ошқозон-ичак фаолиятининг бузилиши, томоқда яллиғланиш, токсико-инфекция ёки заҳарланиш ҳолатлари юзага келади.

146views0replies
0

Комментарии