Аввалроқ, Тошкентдаги кўп қаватли уйлардан бирида газ портлагани ҳақида хабар бергандик. ФВБ ҳодиса юзасидан қўшимча маълумот берди.
Қайд этилишича, айтилган манзилга ёнғин-қутқарув экипажлари соат 15:29 да етиб борганида, 9 қаватли уйнинг 9-қаватидаги хонадонда чақнаш натижасида ёнғин содир бўлгани аниқланган. Ёнғин соат 16:07 ўчирилган.
"Мазкур манзилда 6 нафар фуқаро қутқарилиб тез тиббий ёрдам хизматига топширилган, ҳалок бўлганлар тўғрисида ҳозирда маълумот келиб тушмади. Ҳозирги вақтда ҳодиса содир бўлган манзилдаги юқори қаватли уйда, ҳаёт фаолиятини тиклаш ишлари олиб борилмоқда", - дейилади хабарда.
Қайд этилишича, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан бирламчи маълумотларга қараганда, ёнғин содир бўлган хонадонда фуқаро, ошхонада газ плитасини ёқиш орқали ўз жонига қасд қилишга урингани, натижада газ ҳаво аралашмаси чақнаши содир бўлиб ёнғин келиб чиққандан сўнг ушбу фуқаро 9-қаватдан ўзини ташлаш орқали ҳалок бўлгани аниқланган.