Поиск
RUUZ

Реклама

Орзудаги манзил: Venera Residence турар-жой мажмуаси 20% гача чегирма билан хонадонлар cотувини бошлади

Премиум турар-жой мажмуасини қурувчиси бўлган NAU Company муқаддас Рамазон ойи муносабати билан пойтахтнинг қоқ марказидаги хонадонларга чегирмалар эълон қилди.

235views0replies
0

Шаҳарнинг панорамик кўриниши бўлган нуфузли жойда кенг хонадон — бу ҳар бир кишининг орзусидир. Бу орзу албатта рўёбга чиқиши мумкин: қурувчи NAU Company янги премиум-классдаги Venera Residence турар-жой мажмуасини тақдим этади: бу қулай шартларда пойтахтнинг қоқ марказидан хонадон сотиб олишингиз мумкин бўлган идеал жойлардан бири.

Жойлашув ва инфратузилма

Қурилиши 2026 йилнинг мартига қадар тўлиқ якунланадиган турар-жой мажмуаси шаҳарнинг энг нуфузли жойларидан бири – Миробод туманидаги Тарас Шевченко кўчасида жойлашган. Мажмуадан пиёда етиб бориш мумкин бўлган масофада 24 соатлик гастрономик кўча, кенг хиёбонлар ва юриш жойлари, дўконлар, машҳур овқатланиш жойлари ва қулай транспорт алмашинуви мавжуд.

Турар-жой мажмуаси ҳақида

Venera Residence - бу 13 қаватли турар-жой мажмуаси бўлиб, учинчи қаватидан бошлаб кенг хонадонлар жойлашган.
— Хонадонларнинг майдони 44,75 дан 450 м² гача;
— Биринчи икки қават аҳолига қулайлик яратиш мақсадида тижорат бинолари;
— Юқори қаватлар — шаҳарнинг ҳайратланарли манзараларини тақдим қилувчи пентҳауслар.

Афзалликлар

Venera Residence турар-жой мажмуаси бошқа премиум сегментдаги янги бинолардан ажралиб туради:
— 24 соатлик видеокузатувга эга ёпиқ қўриқланадиган ҳудуд;
— хавфсиз болалар ўйин майдончаси;
— спорт зали ва туристик кўчанинг панорамик кўринишига эга ресторан.
— шаҳар марказида автомашиналарни бетартиб қўйиш муаммосини бир марта ва бутунлай ҳал қиладиган уч қаватли автотураргоҳ.
Шифт баландлиги 3,5 м бўлган хонадонлар "white box" ҳолатида топширилади.

Махсус таклиф

Муборак Рамазон ойи муносабати билан Venera Residencе турар-жой мажмуасида хонадон нархининг 70 фоизи миқдорида бошланғич ёки тўлиқ тўлов учун махсус шартлар тақдим этилган. Шундай қилиб, сиз 20% гача чегирмага эга бўлишингиз ёки совғалардан бирини танлашингиз мумкин: Умра сафари ёки янги хонадонни таъмирлаш учун сертификат.
Шартлар жорий йилнинг 17 февралидан 1 апрелигача амал қилади.
Имтиёзли шартларда орзуингиздаги хонадон эгаси бўлиш имкониятини қўлдан бой берманг!
Телефон: +99899 121-11-17;
Веб-сайт: venera-residence.uz;
Instagram: @venera.residence.
Реклама ҳуқуқлари асосида
235views0replies
0

Комментарии