Поиск
RUUZ

Погода

Дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати +22 даража илиқ бўлади

Синоптиклар ҳафта охирида кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

47views0replies
0

UzNews.uz

Бугун ва дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида жуда илиқ об-ҳаво сақланиб туради. Бу ҳақда Ўзгидромет маълум қилди. Ҳарорат кечалари +3…+8 даража илиқ, кундуз кунлари 
+15…+20 даража илиқ, баъзи жойларда +22 даража илиққача бўлади. 
Фақат Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳарорат пасая бошлайди. 23 февраль якшанба кунига келиб, кечаси -1…-6 даража совуққача, 
кундузи -3 даража совуқ, +2 даража илиққача пасаяди.
Бугун, 21 февраль куни республиканинг барча ҳудудлари бўйича ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради.
22 февралда жанубий ҳудудларда ва чўл зонасида баъзи жойларда ёмғир ёғади. 23 февралда республиканинг кўпчилик ҳудудларида (Фарғона водийсидан ташқари) баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шимолда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади.
Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади.
Тошкентда: 21-23 февраль кунлари ёғингарчилик кутилмайди. 
Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади.
Ҳарорат асосан кечалари +5…+8 даража илиқ, кундуз кунлари +17…+20 даража илиқ бўлади.
47views0replies
0

Комментарии