Поиск
RUUZ

Общество

Собиқ Azon.uz нашри раҳбари Мубашшир Аҳмад қидирувга берилди

Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов доирасида расмий қидирув эълон қилинган.

290views0replies
0

Видеодан кадр / Islom.uz

Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсовнинг UzNews.uz'гамаълум қилишича, Алишер Аҳмадович Турсуновга Жиноят кодексининг 244 прим 3-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, унга нисбатан қидирув эълон қилинган. 
Маълумот учун, Мубашшир Аҳмад тафаллуси билан танилган Алишер Турсунов аввал Azon.uz нашри раҳбари бўлган. Шунингдек, у ижтимоий тармоқда диний масалаларда блогерлик билан ҳам шуғулланган.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йилнинг январь ойида Мубашшир Аҳмад Туркия ички ишлар тизими ходимлари томонидан гумонланувчи сифатида қўлга олингани ҳақида хабар берилганди. Шундан сўнг, орадан бир ойдан кўпроқ вақт ўтиб, озодликка чиққани эълон қилинганди

290views0replies
0

Комментарии