Сирдарё вилояти ҳокимининг тегишли қарори билан Хидиров Алишер Бўриевич 2025 йил 4 февралдан Сирдарё вилояти ҳокимининг қурилиш, тўсиқларсиз муҳит яратиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Алишер Хидиров мазкур тайинловга қадар "Ўзбекистон темир йўллари" аксиядорлик жамияти "Ўзтемирйўлйўловчи" АЖ маркетинг ва сервис хизматлари бўйича директори вазифасида фаолият олиб борган.