Маълум қилинишича, ҳодиса жорий йилнинг 30 январь куни соат тахминан 17:00 ларда Қарши шаҳрининг Насаф кўчасида содир бўлган. 19 ёшли йигит икки нафар дўсти билан бирга автомобиль бошқариб келаётган вақтида дрифт қилишга уринган, бироқ тезликни тўғри баҳолай олмаган.
Натижада, у руль бошқарувини йўқотиб, йўл четидаги дарахтга урилган. Зарба кучли бўлганидан автомашина салонида бўлган икки нафар 19 ёшли йигит воқеа жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қарши шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.