Поиск
RUUZ

Происшествия

Мисрда шер ҳайвонот боғи ходимини ғажиб ташлади

Ҳайвонот боғи ходими қафасга кириб, мувозанатини йўқотган ва шернинг ёнига йиқилиб тушган.

361views0replies
0

Youm7

Мисрнинг Эл-Файюм шаҳридаги ҳайвонот боғи ходимини арслон ғажиб ташлади. Бу ҳақда 2 февраль куни маҳаллий Youm7 газетаси хабар берди.
Нашр маълумотларига кўра, шер ғажиб ташлаши натижасида ҳайвонот боғининг 47 ёшли қўриқчиси ҳалок бўлган.
"Ҳайвонот боғи ходими қафасга кириб, мувозанатини йўқотган ва шернинг ёнига йиқилиб тушган, шундан сўнг, шер унга ҳужум қилиб, бошини бир неча марта тишлаб олган," - дейилади хабарда.
Воқеа жойига етиб келган полициячилар жониворга қарата ўт очган.
Маълум қилинишича, фожиали ҳодиса туфайли Эл-Файюм ҳукумати ҳайвонот боғини вақтинча ёпган.
361views0replies
0

Комментарии