Поиск
RUUZ

Общество

Ўзбекистонда тотализатор ўйинларига пул тикишда лимит қўйилади

Қимор ўйинларига қарамликни олдини олиш учун унда сарфлаш мумкин бўлган пул лимити қўйилади.

485views0replies
0

UzNews.uz

"Лотереялар ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни ташкил этиш ва ўтказишни тартибга солишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги президент фармони ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида Вазирлар маҳкамаси қарори қабул қилинди. 
Фармонга мувофиқ, ставкалар ва ўйинларнинг ягона давлат регистри юритилади. Унда ўйинчилар, чекловлар, шунингдек, ўйинларда сарфлаш мумкин бўлган маблағлар бўйича лимитлар ҳамда молиявий транзакциялар юритилади.
Қуйидагилар регистр ташкил этиш ва бошқаришни асосий мақсади этиб белгиланди:
- Интернет тармоғидаги ўйинлар, лотереялар ташкил этиш ва букмекерлик фаолияти соҳасида пул айланмалари устидан назорат ҳамда консолидациялашган ҳисобни таъминлаш;
- Интернет тармоғидаги ўйинлар, лотерея ва букмекерлик ташкилотчиси билан манфаатлар тўқнашуви ҳолатларида ўйинчининг манфаатларини ҳимоя қилиш;
- Ўйин қарамлигига қарши курашиш ва унинг олдини олиш.
Эслатиб ўтамиз, жорий йил апрель ойида Ўзбекистонда 2025 йил 1 январдан Ўзбекистонда таваккалчиликка асосланган ўйинлар ва букмекерликка рухсат берилиши бўйича президент фармони имзоланган
485views0replies
0

Комментарии