Мактабларда қишки таътил 2024 йил 29 декабрдан бошланади ва 2025 йил 11 январгача давом этади. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Мактабларда 2025 йил 11 январь (шанба) кунига белгиланган ўқув жараёнлари 2024 йил 28 декабрь (шанба) куни ўтказилади.
Ўқув йилининг учинчи чораги 2025 йил 13 январь (душанба)дан бошланади.