Поиск
RUUZ

Криминал

Сирдарёда пора билан ушланган солиқ бош инспекторига суд ҳукми ўқилди

Ходим 3 та МЧЖнинг солиқ қарзларини соддалаштирилган тартибда банкрот деб топиш йўли билан бартараф қилиб бериш эвазига $4 минг пора олган.

164views0replies
0

Аввалроқ, Сирдарёда Солиқ бошқармасининг солиқ ходими пора билан ушлангани ҳақида хабар қилган эдик. 
Маълум қилинишича, Сирдарё вилояти Солиқ бошқармасининг солиқ тўловчиларга хизмат кўрсатиш бўлими бош инспектори Гулистон шаҳрида фаолият юритувчи 3 та МЧЖнинг солиқ қарзларини, ушбу МЧЖларни соддалаштирилган тартибда банкрот деб топиш йўли билан бартараф қилиб бериш эвазига 4 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Мазкур ҳолат юзасидан суд иши ЖИБ Сирдарё вилояти Гулистон шаҳар судида кўриб чиқилди. Бу ҳақда “Миллар” дастури хабар қилди. 
Унга кўра, ходим ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “в” банди, 211-моддаси 1-қисми орқали айбдор деб топилиб, унга нисбатан солиқ идораларида ҳар қандай лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум этган ҳолда 2 йил 3 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
164views0replies
0

Комментарии