Поиск
RUUZ

Криминал

Самарқандда хўроз уриштириш учун махсус "арена" ташкил қилган 45 ёшли эркак ушланди — видео

Ушбу ўйинни томоша қилиш учун 200га яқин фуқаролар ташриф буюрган.

75views0replies
0

Самарқанд вилояти ИИБ тезкор-қидирув хизмати томонидан тезкор тадбир уюштирилган. Натижада Ургут шаҳрида яшовчи 45 ёшли фуқаро махсус «арена» ташкил қилиб, хўрозларни пул эвазига уриштириб, қимор ўйинини ўтказаётганлиги аниқланган.
Суриштирувлар давомида бир неча фуқаро ўзларига тегишли бўлган хўрозларни уриштириш мақсадида олиб келганлиги маълум бўлган.
Таъкидланишича, айнан мазкур ўйинни томоша қилиш учун 200га яқин инсонлар келган.
Ташкилотчининг ёнидан томошага ташриф буюрган фуқаролардан йиғиб олинган жами 3 млн 225 минг сўм миқдоридаги пуллар расмийлаштириб олинган. Мазкур ҳолат юзасидан қиморхона ташкил қилган шахсларга нисбатан ЖКнинг 278-моддаси 1-қисмига асосан, жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Хўроз уриштиришда қатнашган ва ИИО ходимларининг қонуний талабларини бажармаган фуқароларни маъмурий жавобгарликка тортиш учун ҳужжатлар расмийлаштирилиб, суд органларига юборилган.

75views0replies
0

Комментарии