Поиск
RUUZ

Происшествия

Санкт-Петербургда 41 ёшли ўзбекистонлик эркак номаълум шахс томонидан отиб кетилди — видео

Ўзбекистоннинг Санкт-Петербургдаги Бош консуллиги ҳодиса юзасидан маълумот берди.

911views0replies
0

Ўзбекистоннинг Санкт-Петербургдаги Бош консуллиги

Россиянинг Санкт-Петербург шимолидаги Парголово қишлоғида ўзбекистонлик такси ҳайдовчисига номаълум шахс қурол билан ҳужум қилди. Бу ҳақда UzNews.uz'га Ўзбекистоннинг Санкт-Петербургдаги Бош консуллиги хабар берди.
Қайд этилишича, ҳодиса 20 февраль куни содир бўлган. Бош консулхона вакиллари томонидан РФ ҳуқуқ тартибот идоралари ҳамда жабрланувчига тиббий муолажа кўрсатаётган "Елизаветинская" шифохонаси вакиллари билан доимий алоқа ўрнатилган.
Шифокорнинг сўзларига кўра, жабрланувчи Ўзбекистон фуқароси Д.Р.га тегишли биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган ва беморнинг оғир аҳволи юзасидан унинг яқин қариндошларига хабар берилган.
Ушбу ҳолат юзасидан Россия тергов қўмитасининг Санкт-Петербург шаҳри бўйича Бош тергов бошқармаси томонидан РФ ЖКнинг 30-моддаси 3-қисми, 105-моддаси 1-қисми (қасддан одам ўлдиришга суиқасд) билан жиноят иш очилган ҳамда жиноятчига нисбатан ҳуқуқ тартибот идоралари томонидан қидирув эълон қилинган.
Ижтимоий тармоқда тарқалган хабарларга кўра, қотил қора рангли Toyota Camry машинасида болаларни 622-сонли гимназияга олиб келган 42 ёшли ўзбекистонлик таксичи Д.Р.нинг бошига тўппончадан ўқ узган. Тергов қўмитаси эълон қилган кадрларда юзини қалпоқ остига яширган эркак ҳайдовчига яқинлашиб, бола ва ўткинчиларнинг кўз ўнгида унга ўқ узгани кўринади.
Ҳолат Бош консулхона томонидан назоратга олинган.
911views0replies
0

Комментарии