Поиск
RUUZ

Общество

Ўзбекистонда дронлардан ноқонуний фойдаланганлик учун жазони юмшатиш режалаштирилмоқда

Сенаторлар маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонунни маъқулладилар. Ҳозирда дронлардан ноқонуний фойдаланиш уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

45views0replies
0

UzNews.uz

Сенатнинг қирқ тўққизинчи ялпи мажлисида учувчисиз учадиган аппаратлардан ноқонуний фойдаланганлик учун жавобгарлик енгиллаштириш муҳокама қилинди. Бу ҳақда Сенат Матбуот хизмати хабар бермоқда. 
Муҳокама қилинган Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга учувчисиз учадиган аппаратларни, уларнинг бутловчи ва эҳтиёт қисмларини қонунга хилоф равишда олиб кириш, ўтказиш, олиш, сақлаш ёки улардан фойдаланиш билан боғлиқ маъмурий жавобгарликни назарда тутувчи янги норма киритилмоқда.
Хусусан, маъмурий ҳуқуқбузарлик натижасида аниқланган учувчисиз учадиган аппаратлар давлат ҳисобига мусодара қилиниши, қонунга хилоф равишда ҳаракатларни содир этган шахс, агар у учувчисиз учадиган аппаратларни, уларнинг бутловчи ва эҳтиёт қисмларини ўз ихтиёри билан топширса, жавобгарликдан озод қилиниши ҳамда ушбу тоифадаги маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар жиноят ишлари бўйича судлар томонидан кўриб чиқилиши белгиланмоқда.
Шунингдек, Жиноят кодексининг 244-4-моддасида белгиланган санкцияларга муқобил жарима, ахлоқ тузатиш ишлари, озодликни чеклаш каби жазо турлари киритилмоқда, яъни шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, жиноий жавобгарлик назарда тутилмоқда.
Муҳокама якунида Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.
45views0replies
0

Комментарии