Поиск
RUUZ

Общество

Республиканинг бир қатор ҳудудларида чиқиндиларни олиб кетиш нархлари ошади

Тошкент, Самарқанд, Фарғона ва Андижон вилоятларида қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб кетиш бўйича янги тарифлар белгиланди. Бошқа ҳудудларда ҳам нархлар ўзгаради.

179views0replies
0

UzNews.uz

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ташаббуси билан қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича аҳолига кўрсатилган хизматлар учун тасдиқланган тўлов тарифлари белгиланди. Бу ҳақда вазирлик Матбуот хизмати хабар берди. 
Янги тарифга кўра, Тошкент вилоятининг жами 22 та шаҳар ва туманларида жисмоний шахслар учун 1 кишига ойлик 4 400 сўм (юридик шахслар учун 61 000 (68 320 ҚҚС билан) сўм) тўлов миқдори;
— Самарқанд шаҳри ва Самарқанд туманида жисмоний шахслар учун 1 кишига ойлик 5 000 сўм ва юридик шахслар учун 90 000 сўм (ҚҚС билан), вилоятнинг бошқа туманларида эса жисмоний шахслар учун 1 кишига ойлик 4 129 сўм, юридик шахслар учун 59 693 сўм (ҚҚС билан) тўлов миқдори;
— Фарғона вилояти шаҳарларида жисмоний шахслар учун 1 кишига ойлик 5 000 сўм ва юридик шахслар учун 48 000 (53 760 ҚҚС билан) сўм, туманларида эса жисмоний шахслар учун 1 кишига ойлик 4 000 сўм ва юридик шахслар учун 48 000 (53 760 ҚҚС билан) сўм тўлов миқдори;
— Андижон вилоятининг жами 16 та шаҳар ва туманида жисмоний шахслар учун 1 кишига ойлик 3 500 сўм ва юридик шахслар учун эса 47 500 сўм (ҚҚС билан) тўлов миқдори белгиланди.
179views0replies
0

Комментарии