Тошкент шаҳар экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Матбуот хизмати хабарига кўра, Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллигига бағишлаб пойтахтдаги “Мовий гумбаз” истироҳат боғида “Истиқлол” мажмуаси бўйича ҳолатни ўрганиш бўйича махсус ишчи гуруҳи тузилган.
Ушбу гуруҳга Тошкент шаҳар прокуратураси ҳамда Тошкент шаҳар экология бошқармаси вакиллари киритилган.
Тузилган махсус ишчи гуруҳ ушбу хиёбонда батафсил ўрганиш ишларини олиб борган. Натижада ҳеч бир дарахт ноқонуний кесилмаслиги борасида ходимларга қатъий кўрсатма берилиб, хиёбондаги барча дарахтлар тўлиқ хатловдан ўтказилган.