Ёшларни профессионал таълим билан қамраб олишни янада кенгайтириш, уларга профессионал таълим муассасасида ўқиш имкониятини яратиш мақсадида, ҳамда ота-оналар ва абитуриентларнинг мурожаатларини эътиборга олган ҳолда ТАТТ 2020/2021-ўқув йили учун Пучон Университети (Корея Республикаси) билан ҳамкорликдаги қўшма таълим лойиҳаси бўйича яна ҳужжатлар қабул қилишни амалга оширади.

Ҳужжатларни қабул қилиш 2021 йилнинг 5 февралидан 20 февралигача давом этади. Таълим «2+2» дастури асосида «Дастурий инжиниринг» мутахассислиги бўйича олиб борилади.

Ушбу лойиҳа бўйича талабалар ТАТТда 2 йил таълим оладилар ва махсус фанлардан ўртача «4»дан юқори балл ҳамда корейс тилидан TOPIK 3-даражани олган битирувчиларга Корея Республикаси Пучон Университетида бакалавр бўйича 3 курсда ўқишни давом эттириш ҳуқуқи берилади. Корея Республикаси Пучон Университети битирувчиларига ўқиган таълим йўналиши бўйича бакалавр дипломи берилади.
ТАТТда машғулотлар ўзбек ва рус тилларида олиб борилади. Корея Республикаси Пучон Университетида машғулотлар корейс тилида олиб борилади.

Ҳужжатларни қабул қилиш ва бошқа хорижий таълим муассасалари билан ҳамкорликдаги қўшма лойиҳалар ҳақидаги батафсил маълумотларни www.texnikum.uz сайтидан олишингиз мумкин.
Қабул комиссиясининг телефон рақами: +99855 502-01-01 (код 3).
Манзил: Тошкент, Мустақиллик шоҳ кўчаси, 7.
Мўлжал: «Амир Темур хиёбони» метроси.

Ўқитувчиларга
Тошкент ахборот технологиялари техникуми доимо ижодий ва фаол ўқитувчиларни олқишлайди ва қўллаб –қувватлайди. Аъло даражадаги таълим жараёнларини амалга оширмоқчи бўлган ва ўз педагогик билимларини доимий ривожлантириб бориш истагида бўлган юқори малакали педагогларни техникум жамоаси ўз оиласига қувонч билан қабул қилади.

Қуйидаги фанлар бўйича ишга жойлашмоқчи бўлган педагоглар +99855 502-01-01 (код 1) телефон рақами орқали батафсил маълумот олишлари мумкин:
• Корейс тили
• Инглиз тили
• Дастурлаш (объектга йўналтирилган дастурлаш, алгоритмизация, маълумотлар базаси)
• Интернет буюмларини дастурлаш
• Автоматика ва робототехника тизимлари
Реклама ҳуқуқлари асосида