Поиск
RUUZ

Происшествия

Фарғонадаги масжидда 31 ёшли эркак ўзининг дўстини пичоқлади

"Пешин" намозини ўқиш учун масжидга кирган икки дўст жанжаллашиб қолган ва бири иккинчисини пичоқлаган.

2536views0replies
0

Видеодан кадр

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда масжидда 31 ёшли эркак 39 ёшли эркакни пичоқлагани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Бош прокуратура маълумот берди.
Маълум қилинишча, жорий йилнинг 15 июнь куни Данғара туманидаги масжид биносига “пешин” намозини ўқиш учун кирган Қўқон шаҳридаги “Навоий” МФЙда яшовчи икки эркак ўртасида жанжал юзага келган. Оғзаки жанжалдан сўнг, эркаклардан бири таҳоратхонага кирган. Иккинчиси эса унинг орқасидан кириб, ёнида бўлган пичоқ билан бош, бўйин ва қорин қисмларига бир неча марта уриб, оғир тан жароҳати етказган.
Шундан сўнг, мазкур эркак масжидга қўшни бўлган “Навбаҳор” МФЙ биносига кириб, маҳалла масъулларига бўлган воқеани айтиб берган.
“Соат 12:00 ларда бир эркак МФЙ биносига югуриб кирди ва стулга ўтирди. Қўлида пичоқ бор эди. Нима бўлди сизга?, деб сўрасак, дўстини пичоқлаб қўйганини айтди. Шу заҳоти, маҳалла инспекторини чақирдик” , - дейди “Навбаҳор” МФЙ раиси.
Жабрланувчи эркак туман шифохонасига оғир аҳволда олиб борилган ва операциядан сўнг, унинг ҳаёти сақлаб қолинган. Ҳозирда эркакнинг аҳволи яхши.
Ҳолат юзасидан пичоқлаган эркакка нисбатан ЖКнинг 25-моддаси орқали 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Эркак қўлга олинган.
2536views0replies
0

Комментарии