Поиск
RUUZ

Общество

Бухорода бир эркак сохта доллар билан 22 бош қўй сотиб олди

38 ёшли эркак “Қўй” бозорига бориб, одамларнинг қўйларини сохта пуллар билан сотиб олди.

443views0replies
0

UzNews.uz

Бухоро шаҳар ИИО ФМБ томонидан берилган маълумотга кўра, Жондор тумани “Мирзаён” маҳалласида яшовчи 1985 йилда туғилган Қ.М. 2023 йил 11 июнь куни Сурхондарё вилояти Қизириқ тумани “Оқжар” маҳалласи ҳудудида жойлашган “Истара” деҳқон бозори таркибидаги “Қўй” бозорига борган.
У соат 06:00 ларда Бандихон тумани “Пахтакор” маҳалласида яшовчи Б.И.нинг бозорга сотиш учун олиб келган қўйларидан 8 бошини 1 600 АҚШ долларига савдолашиб, 16 дона сохта 100 долларлик пул купюралар эвазига 8 бош қўйларини олиб кетган.
Шунингдек, ушбу шахс айнан шу куни соат 07:00 ларда ушбу бозорда Бандихон тумани “Зевар” маҳалласида яшовчи Н.Ҳ.нинг бозорга сотиш учун олиб келган қўйларидан 14 бошини 2 600 АҚШ долларига савдолашиб, тўлов эвазига унга ҳам сохта доллар пул купюраларини берган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қ.М.га нисбатан ЖКнинг 176-моддаси 2-қисми билан қўзғатилиб, бошқа худди шу турдаги фош этилмасдан қолаётган жиноятларга алоқадорлигини аниқлаш юзасидан тезкор суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
443views0replies
0

Комментарии