Поиск
RUUZ

Общество

“Мен 01 ман, ”ГАИ“лар ушланглар мени, 6 бакал пиво ичганман” — ЙПХ ходимларини мазах қилган тиктокер қамалди (видео)

Самарқанд вилояти ИИБ 25 ёшли ҳуқуқбузарни қўлга олди. У узр сўраб чиқди.

369views0replies
0

Видеодан кадр

Аввалроқ, бир тиктокер автомобилини бошқариш давомида жонли эфир қилиб, унда Самарқанд вилояти ЙПХ ходимларини ҳақоратлаб, ушлаш қўлларидан келмаслигини айтди. Мазкур видео ижтимоий тармоқда тарқалди. Вилоят ИИБ ҳолат юзасидан маълумот берди.
Маълум қилинишича, вилоят ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган суриштирувлар натижасида мазкур ҳуқуқбузарликни содир этган 1998 йилда туғилган фуқаро қўлга олинган. Фуқарога нисбатан тўпланган ҳужжатлар кўриб чиқилиши учун Жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судига юборилган.
“Куни кеча ўзимнинг шахсий автомобилимда ЙПХ ходимлари ҳақида озгина салбий фикр билдириб қўйдим. Айбимга тўлиқ иқрорман. Ўзбошимчалик қилиб, машинамнинг тўртта ойнасини "тонировка" қилдиргандим. Барча ЙПХ ходимларидан узр сўрайман”, — дейди у.
Қайд этилишича, ҳуқуқбузар йил бошидан бери 18 марта йўл ҳаракати қоидаларини бузган. У буни ёшлик қилиб қўйганмиз, дея изоҳлади.
Олий суднинг UzNews.uz'га хабар беришича, ҳуқуқбузар МЖтКнинг 183-моддаси ва 195-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этган деб топилган. Унга нисбатан ўн сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
369views0replies
0

Комментарии