Поиск
RUUZ

Общество

"Ўзтемирйўлйўловчи" АЖ 3 та давлат йўналишида туристик чартер поездлар қатновини йўлга қўяди

Чартер поезд бугун "Тошкент – Бухоро - Хива - Самарқанд - Қамаши - Китоб - Туркистон - Бишкек – Олма-Ота" йўналишида сайёҳларга хизмат кўрсатишни бошлайди.

231views0replies
0

t.me/uzrailpassuz

Халқаро туризмни ривожлантириш мақсадида жорий йилда "Ўзтемирйўлйўловчи" АЖ ҳамда Германиянинг "Lernidee Erlebnisreisen" туристик компанияси ҳамкорлигида 10га яқин туристик чартер поездлар ҳаракатланиши режалаштирилган, дея хабар бермоқда "Ўзтемирйўлйўловчи" АЖ ахборот хизмати.
"Мазкур йилда туристик чартер поезд бугун 12 апрель куни Германиянинг "Lernidee Erlebnisreisen" туристик компанияси ҳамкорлигида "Orient Silk Road Express" номи билан "Тошкент – Бухоро - Хива - Самарқанд - Қамаши - Китоб - Туркистон - Бишкек – Олма-Ота" йўналишида Швейцария, Германия, Англия, Люксембург, Канада, Индонезия ва Ирландия сайёҳларига хизмат кўрсатишни бошлади", — дейилади хабарда.
Кейинги туристик чартер поездлар 2023 йилнинг август-октябрь ойларида ҳаракатланиши мўлжалланган.
231views0replies
0

Комментарии